Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди. Венгрия 2016 йилда Тошкентда элчихонасини очганди.
Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
Халқ таълими вазири олий тоифали ўқитувчилар аттестацияси масаласида мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, аттестациядан ўтмаган 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга олий тоифали ўқитувчиларнинг тоифалари бекор қилинмайди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жорий ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди. «Бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди у.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Андижонда узр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар билан учрашди. У мазкур ҳолатни «устоз шаънини ерга уриш» деб баҳолаб, бунга йўл қўйган мутасаддиларга чора кўрилишини маълум қилди. Аввалроқ, ХТВ узр сўраш тадбири туман ҳокимлиги ташаббуси эканлигини тасдиқлаганди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у. У ўқитувчилар қўлида инсон тақдири ётганини айтиб, «жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?» деган саволни ўртага ташлади. Вазир таълим сифатини яхшилаш учун катта ва кўп ишлар қилиш кераклигини маълум қилди.
Президент фармонига асосан, Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Президент фармони билан 2018 йилдан бери халқ таълими вазири сифатида ишлаб келаётган Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди. Унинг ўрнига эса 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Саидов вазир бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг